Слайдер

“Ислом нури” газетасининг 5-сони нашр этилди

Чоп этилди Mart 7, 2019 “Ислом нури” газетасининг 5-сони нашр этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Газетанинг ушбу сони Ўзбекистон мусулмонли идорасида  бўлиб ўтган “Катта Лангар Қуръони ва унинг тарихий аҳамияти” мавзуидаги илмий-амалий анжуманни ёиритиш билан бошланган.

Ҳисобот мақолада Лангар Қуръони қандай Қуръон экани, шу вақтгача қаерда сақлангани, ҳозир қаерда сақланаётгани, неча саҳифаси мавжудлиги ва неча саҳифаси қидирилаётгани, олимлар ушбу муборак Китоб устида қандай изланишлар олиб бораётгани ҳақида сўз борган.

“Қалб гавҳари” сарлавҳали мақолада эса ақида атрофлича таърифланган. “Ислом динининг асоси – ақида. Ақиданинг асоси эса Аллоҳ таолонинг биру борлигига имон келтиришдир. Энг аввало, қалбда ақида асослари ўрнашмас экан, шариат аҳкомларини бажаришдан фойда бўлмайди. Зеро, улуғ машойихларимиздан Сўфи Оллоёр айтганларидек:

Ақида билмаган шайтон элдир,

Агар минг йил амал деб қилса елдир”,

сўзлари билан бошланган.

Ушбу сондаги “фиқҳий масала” рукнида таяммум нима экани ва қандай бажарилиши ҳақида тушунча берилган.

Шунингдек, мазкур сонда “Унутилмас учрашув”, “Дуо ҳам ибодатдир”, “Муслимнинг хазинаси” каби бир-биридан қизиқарли ҳамда фойдали мақолалар эълон қилинган.

“Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган “Порядок совершения намаза” китобининг русий забон намозхонлар учун жуда ҳам фойдали нашр бўлган айтилган.