Мақолалар

Кўрпангга қараб оёқ узат

Чоп этилди Mart 9, 2019 Кўрпангга қараб оёқ узатda fikr bildirishni o'chirish

Бир куни Абдуллоҳхон амир Бухорои шариф имтиҳон ва ёзурга маслаҳат учун аркони давлатга хитоб қилиб, – бир кўрпачани бериб айтдики, – Сизлар ушбу кўрпа бирлан мани жамии аъзомни ёпиб иссиқ ё совуқ ҳалолидан мухофазот қилсангизлар, сизларга хазина киримдан хоҳлаганимча инуом қилурман. Агарда мухофазат қилолмай аъзоларимни бирор жузига ҳалол еткизсангизлар, ушал ҳалол топган аъзо тақозосида жазо берурман, – деб узун чўзилиб ётди.

Аркони давлат кўрпани устига ёпиб кўрдиларки, кўрпа танглик қилиб ҳамма аъзони ёпмади. Аркони давлат икки фирққа бўлиб, бир фирқаси кўрпани оёқ тарафга тортиб оёқни ёпиб далил айтдиларки, – ётиш вақтида ғолибан бош очиқ турур, подшоҳларга оёқ яланглик хуб эмас деб кўрпани тортиб оёқни ёпар эдилар. Яна бир фирқаси бошни ёпиб, – ётишда роҳат кўп деб, – кўрпани бошга тортар эдилар.

Алқисса, бу икки фирқа мухолифат устида эрдики, Мавлоно Мушфиқий тобиотлари билан кириб келдилар, кўрдиларки, аркони давлат ораларида хилоф бор. Аввалдан охиргача тафтиш қилиб сайлаб айтдиларки, – Сизлар товаққуф қилинглар, бизлар ёпайлик, сизлардан хилоф зоил бўлуб, подшоҳлик ваъидидан амин бўлиб ваъдасига вафо қилсун.

  • Аввалон бошни ёпайлик, зероки бошни жазоси ҳалокдур, оёқни халолини жазоси нақсдур, – деб бошни ёпиб оёқни асо бирлан турттилар. Абдуллоҳхон асони зарбидан оёқни юқори тортти, дарҳол кўрпага ўраб маҳкам босиб мана бизлар фармонни бажо келтурдик. Эмди туруб хазинани очиб ваъдага вафо қилинг, – дедилар.

Тасвир: Абдуллоҳхон шариатдур, бош эътиқоддур, оёқ масалан фуруиядур, кўрпа амалдур, икки фирқа ул мутақоддиминдур. Фирқа учунчи, яъни Мушфиқий мутаахириндур, асо фатводур.

Хар ким асога таянмаса, оёқи шарият йўлида ялангдур, боши ғубори хилофдан гарангдур. Ушбу эрди тамсили хикоят.

Юсуфжон МАҲМУДОВ тайёрлади.