Мақолалар

Уч босқичли тест

Чоп этилди Mart 10, 2019 Уч босқичли тестda fikr bildirishni o'chirish

Кунларнинг бири Суқротнинг таниши унинг олдига келиб:

– Дўстинг ҳақида нималар эшитганимни биласанми? – деди.

– Сўзлашга ошиқма, сен гапингни бошлашингдан олдин сени бир тестдан ўтказсам. Уни уч босқичли тест деса ҳам бўлади, – деди.

– Уч босқичли тест?

– Ҳа, биринчиси “ҳақиқат”. Шунга кўра, ҳозир менга айтмоқчи бўлган гапларингнинг рост эканига аминмисан?

– Йўқ, – деди у – аслида уни фақат орқаворотдан эшитган эдим…

– Тамом, – деди Суқрот. – Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан, Энди иккинчи тестга келамиз: “яхшилик”. Биродарим ҳақида менга айтмоқчи бўлган гапинг яхши хабарми?

– Йўқ, буткул акси…

– Демак, менга у ҳақда нохуш гапларни айтмоқчисан ва унинг рост эканига амин эмассан, аммо яна бир тестдан ўтсанг бўлади, у “Ишга яроқлилик”. Менга биродарим ҳақида етказмоқчи бўлган гапинг менинг бирор коримга ярайдими?

– Йўқ.

– Хўп, агар менга айтадиган гапинг рост бўлмаса, яхши бўлмаса ва менга бирор фойда етказмаса, менга у гапни нега кўтариб келдинг! – дея суҳбатни якунлади Суқрот.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди