Мақолалар

Агар бир бўлмаса…

Чоп этилди Mart 10, 2019 Агар бир бўлмаса…da fikr bildirishni o'chirish

Ўқувчилар дарс бошланишини кутиб ўтираркан, синфга кўринишидан қаттиқўл бўлган устоз кириб келди. Синфга бир боқиб курсига ўтирди, сўнг дарҳол ўрнидан туриб қўлига бур олди-да, доскага катта қилиб 1 рақамини ёзди.

“Қаранг, бу сизнинг шахсиятингиз, ҳаётингизда соҳиб бўладиган энг қадрли нарса…” деди.

Сўнгра  1 нинг орқасидан 0 ёзди.

“Бу муваффақият. Муваффақият шахснинг 1ини 10 қилади”.

Сўнг яна битта 0 ёзди-да:

“Бу тажриба. Тажрибали бўлсангиз 10 ингиз 100 бўлади”, деди.

Рақамлар шу тартибда узайиб бораверди:

қобилият, тартиблилик, малака, севги…

Уларнинг ҳар бири қўшилганда шахснинг ортига биттадан 0 қўшилиб бораверди. Шахсни 10 баробар бадавлат қилган устоз қўлига латтани олдида бошдаги 1 ни ўчириб ташлади. доскада бир сурув 0 қолди.

Устоз ўқувчиларига “Шахсиятингиз бўлмаса, улар ҳеч нимага арзимайди”, деди.