Мақолалар

Қадримиз ким эканимизга боғлиқ

Чоп этилди Mart 10, 2019 Қадримиз ким эканимизга боғлиқda fikr bildirishni o'chirish

Номдор бир воиз маъруза қилар экан, чўнтагидан 20 долларлик банкнотни чиқариб “бу пул кимга керак?” деб сўради. Одамлар қўл кўтара бошлади. Бу пулни сизлардан бирингизга бераман, фақат олдин баъзи ишларни қилиб олайин”, деди ва уни ғижимлаб ташлади ва тингловчиларга “Шу пулни олишни истовчилар ҳали ҳам борми?” деди. Яна қўллар юқорига кўтарилди.

Бу сафар воиз “Хўп, мана бундай қилсам-чи?” дея 20 долларни ерга ташлади ва уни оёқлари билан топтаб, эзғилади. Пул буришиб, эзилиб ва ифлос бўлиб қолди. Аммо одамлар яна ундан воз кечишмади, уни олишни ҳаммаси истаётган эди. Шунда воиз деди: “Азизларим, шу чоқда сиз жуда ҳам муҳим бир нарсани ўргандингиз. Пулни нима қилсам ҳам ундан юз ўгирмасдан олишни истайвердингиз. Чунки менинг қилган ишларим унинг қийматини туширмайди – у ҳали ҳам 20 доллар!”

Ҳаётимизда кўпинча қабул қилган қароримиз ёки бошқа ҳодисалардан сиқиламиз, бошимизни ҳар ерга урамиз, ўзимизни ёмон ҳис қиламиз. Фақат нима бўлгани ёки нима бўлиши муҳим эмас, муҳими, ҳеч қачон қадримизни йўқотмаслик, покиза ё чанг бўлса ҳам, қирилган, синган бўлса, бўлсин, уларнинг аҳамияти йўқ.

Сизни севганлар сизнинг нақадар қадрли эканингизни ҳамма вақт биладилар. Ҳаётимизнинг қиймати нима қилганимиз ёхуд кимни таниганимизга қараб эмас, ким бўлганимизга қараб белгиланади.

Сиз мукаммалсиз, буни асло унутманг. ҳамма вақт қўлингизда бўлганларни ўйланг, бўлмаганларни эмас.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди