Мақолалар

Овқатланиш вақти (ҳикоя)

Чоп этилди Mart 11, 2019 Овқатланиш вақти (ҳикоя)da fikr bildirishni o'chirish

Гус Хиддинк бизнесменлар мамлакати – Нидерландиядан келди. Бизнесменнинг нутқ маҳорати бўлмаса, қандай фойда кўради? Шу сабабли нидерландларнинг кўпчилиги бир нечта чет тилида бемалол гаплаша олади. Бу уларнинг ҳаёт тарзига айланиб қолган. Энг муҳими, нутқий усталик. Нотиқлик билими овқат столидан бошланади. Қандай дейсизми? Бунинг учун Гус Хиддинкнинг «овқатланиш вақти» усулини қўллаб кўринг…

Хиддинк миллий терма жамоамизда бош мураббий бўлиб ишлаб юрган кезларда мамлакатимиз футболчиларини кўриб, энг ҳайрон бўлган нарсаси – бир-бирлари билан арзимаган нарсалар ҳақида суҳбатлашиб туришганлигини эътироф этди. У ўн бир футболчи бир тан, бир иродага айланиб югуришса ҳам узоқлашиб, хавфли вазиятда ҳаммаси айри ҳолда ҳаракат қилганда қанчалик ташвишга тушганини тасаввур қилиш мумкин. Шунинг учун тартиб ўрнатиш мақсадида футболчиларга овқатланиш вақтини бир соатдан қилиб белгилаб қўйди. Бу вақт мобайнида телефон қилиш мумкин эмаслигини айтди. Футболчилар бошида нўноқлик қилишди ва тез орада жаҳл билан шовқин сола бошлашди. Табиийки, бу ҳолатда футболчилар бирлашиши юзага келди.

Хиддинк Жаҳон Чемпионатига саноқли кунлар қолганида телевидение орқали интервю берди. «Европалик футболчилар болалигидан мақсадни аниқ белгилаб олиш фанини ўрганишади. Бундай тарбия ҳатто таълим дастурига киритилган.Бу футболчилар ўйлаган нарсанинг иложини топишда, амалга оширишда қўл келади. Дастлаб, корейс футболчиларининг тортинчоқлиги кўпроқ эди. Ўзларининг мулохазасини ойдинлаштиришдан қўрқишарди. Мен жамоадагиларнинг фикрларини билиш муҳим, деб ўйладим», деди Гус Хиддинк. У бу гапларини аҳамиятли тарзда урғулади. Бироқ биз журъатли мураббийга нима дейишни билмай қолдик. Унинг сўзларини жимгина тингладик. Биз футболни билардик. Ўйлаб қарасак, фақатгина футболни билишнинг ўзи камлик қиларкан. Биз кучли терма жамоалар тўртлигига кириш учун қўллаган «овқатланиш вақти» усули қандай экан?

Чои Хи Су

Отабек Йўлдошев таржимаси