Слайдер

“Мўминалар” журналининг 1-сони нашр этилди

Чоп этилди Mart 7, 2019 “Мўминалар” журналининг 1-сони нашр этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Журналнинг ушбу сони янгича руҳда, янгича мавзулар, янгича бадиий безаклар, билан – исми жисмига мос тарзда чоп қилинди. Жумладан, таҳририят номидан ёзилган “Муборак ойларга юзма-юз” мақоласиди бундай дейилади: “Уч дўст, Раҳиму Раҳмон Зот бизга сон-саноқсиз неъматлар ичра ато этган неъмат – Ражаб, Шаъбон, Рамазон”дир.

“Сеҳрнинг энг яхши давоси” мақоласида Нос сурасининг нозил бўлиш сабаби ва унинг фазилати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти мисолида баён қилинган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова билан суҳбат “Бахт ўз оилангдан бошланади” сарлавҳаси билан эълон қилинган.

“Момолар”ҳикоясини ўқиган киши момоларимизнинг ажойиб фазилатларини, уларнинг ўртасидаги меҳр-оқибатни кўриб дили яйрайди.

“Банданинг ўзи сабаб бўлиб орттирадиган дард бу – қалб хасталиги. У Аллоҳни танимаслик ёки танишни истамасликдан келиб чиқади.  Илоҳий буйруқларга итоатсизлик, умрни ўйин-кулгу билан ўтказиш, ёмон ишлардан тийилмаслик, ўзи билганича, ҳеч кимга наф келтирмай, Аллоҳнинг эмас, баъзи одамларнинг розилигини ўйлаб яшаш – қалб хасталиги аломатлари”, дейилади “Дард ҳам неъмат” сарлавҳали мақолада.

Шунинг билан бирга журналда “Гап-гаштаклар оиладан устунми?”, “Суҳбатимиз зикр бўлсин, ғийбат эмас”, “Қиз шаънига доғ тушса…”, “Нодон онангни кечир ўғлим”  каби долзарб мавзудаги дардчил мақолалар; “Тавҳид нима?” “Илмсизлик давоси сўрашдир”, “Яқинда она бўласиз…”, “Либос кийганда ўқиладиган дуо”  каби  маърифий мақолалар ҳамда Ҳафса онамиз ҳаёти ҳақида “Ҳафса бинти Умар” сарлавҳали мақола эълон қилинган.