Янгиликлар

Буркина Фасода 100 киши Ислом динини қабул қилди

Чоп этилди Mart 12, 2019 Буркина Фасода 100 киши Ислом динини қабул қилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Инсонларга ёрдам кўрсатувчи жамиятлар федерацияси (İDDEF) нинг Ғарбий Африкадаги Буркина Фасода олиб борган сўнгги фаолиятлари натижасида бир кунда 100 киши мусулмон бўлди, деб хабар беради Sabah газетаси.

Булар аҳолиси 2,5 мингтани ташкил этувчи Зимидин ва Гиугин қишлоғининг фуқароларидир. Бир оз аввалроқ Кинди қишлоғида ҳам 150 киши мусулмон бўлган эди. Ислом дини ҳақида тушунчалар бериш мақсадида жамланган фуқаролардан 100 киши Қуръони карим тиловати, саловоту шарифлар ва дуолар остида калимаи шаҳодат келтирганлар. Иймон келтириб янги мусулмон бўлганларнинг исмлари Фотима, Оиша, Али, Аҳмад, Одам деб ўзгартирилган.

Буркина Фасода фаолият олиб бораётган İDDEFнинг шу мамлакатдаги Мерож мадрасаси мудири Муҳаммад Бойна бу борадаги фаолиятларини давом эттиришларини маълум қилган.

Islom.uz портали таҳририяти