Янгиликлар

«Вақф» фонди оққонга чалинган беморларга ёрдам кўрсатди

Чоп этилди Mart 13, 2019 «Вақф» фонди оққонга чалинган беморларга ёрдам кўрсатдиda fikr bildirishni o'chirish

“Вақф” хайрия жамоат фонди ходимлари 7 март куни Республика гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида оқ қон (лейкоз) касали билан оғриган беморлар ҳолидан хабар олиб, 39 нафар беморга бир миллион сўмдан жами ўттиз тўққиз миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, эҳтимол, беморларнинг тўлиқ тузалишига ёрдам бермаган тақдирда ҳам уларнинг қалбларида ҳаётга бўлган ишонч туйғуларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.