Дунё янгиликлари

Долзарб муаммолар муҳокама қилинади

Чоп этилди Mart 13, 2019 Долзарб муаммолар муҳокама қилинадиda fikr bildirishni o'chirish

Буюк Британиядаги Ислом тадқиқотлар маркази ва Кардифф университети ҳамкорликда ташкил этадиган анжуманда мамлакат мусулмонларининг олдидаги энг долзарб муаммолар ҳақида фикр юритилади. Бу ҳақда IQNA хабар бермоқда.

Анжуман 2019 йилнинг 16 март куни университет биносида иш бошлайди.

Унда Кардифф, Оксфорд, Бристон, Бирмингҳем ва Лондон университетлари профессор-ўқитувчилари ва олимлари ўз маърузалари билан қатнашадилар. Асосий мақсад инглиз мусулмонларининг муаммоларни ўрганиб уларни бартараф этиш йўлларини қидиришдан иборатдир.