Дунё янгиликлари

Қувайтдаги Қуръон мусобақасида мингта ўқитувчи қатнашмоқда

Чоп этилди Mart 14, 2019 Қувайтдаги Қуръон мусобақасида мингта ўқитувчи қатнашмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

Ушбу Қуръон мусобақаси Қуръондан дарс берувчи ўқитувчилар ўртасида бўлиб ўтмоқда. “Абдуллоҳ ал-Али ал-Мутавва” мукофоти учун ташкил этилган Қувайт миллий Қуръон мусобақасида турли вилоятлардан келган 1000 та ўқитувчи ўзаро куч синашмоқда, деб хабар беради Ал-Сиёсат газетаси.

Қуръонга хизмат жамияти ташаббуси ва Миллий таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақа биринчидан Қуръони каримдан дарс берувчи ўқитувчиларнинг малакасини оширишга ёрдам берса, иккинчидан, таълим вазирлиги тизимидаги соҳа ўқитувчилари ўртасида илмий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади, дейди Миллий таълим вазири ёрдамчиси Суъуд ал-Ҳурба.