Инфографика

Муслимнинг хазинаси

Чоп этилди Mart 15, 2019 Муслимнинг хазинасиda fikr bildirishni o'chirish

“Нимаики яхшилик қилган бўлсалар, (унинг савобидан) маҳрум бўлмагайлар. Аллоҳ такводорларни (яхши) билувчидир” (Оли Имрон сураси, 115- оят).

Қуйида мусулмон киши кундалик ҳаёти давомида мунтазам айтиб юрса, улкан савобларга эришадиган зикрларни келтирамиз.

Ҳар бир ишни бошлашдан олдин:
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” – “Аллоҳ номи билан бошлайман”.

Биродари билан кўришган пайтида:
“Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” – “Сизга тинчлик-хотиржамлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин”.

Аллоҳни улуғлаш учун:
“Аллоҳу акбар” – “Аллоҳ буюқдир”.

Хушхабар эшитганда, ҳайратланганда:
“Субҳоналлоҳ” – “Аллоҳ покдир”.

Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида тафаккур қилиб, унга шукроналик келтирганда:
“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Бирор хайрли иш содир бўлганда:
“МашаАллоҳ” – “Нима бўлган бўлса, Аллоҳнинг иродаси билан бўлган”.

Келгусида бажармоқчи бўлган ишни қилиш, унга ваъда беришдан олдин:
“Иншоаллоҳ” – “Аллоҳ хоҳласа”.

Қўрқув ва тушкунликка тушганда:
“Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил” – “Аллоҳ ўзи етарлидир ва у қандай яхши вакилдир”.

Ёмон ўй-хаёллар келганда:
“Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” – “Лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”.

Қилган гуноҳларига тавба қилиш учун:
“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин”.

Инсон ўзини ёрдамга муҳтож ҳис қилганда:
“Валлоҳул мустаъану” – “Аллоҳ менга мадодкордир”.

Йўқотишга дуч келганда ёки ўлим хабарини эшитганда:
“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” – “Виз Аллоҳникимиз ва албатта, унга қайтамиз”.

Бирор кишига миннатдорчилик билдирганда:
“Баракаллоҳу фийка” – “Аллоҳ сенга барака берсин”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг номларини эшитганда, ёзаётганда ва зикр қилаётганда:
“Соллаллоҳу алайҳи ва саллам” – “Аллоҳнинг у зотга саломи ва салавоти бўлсин”.

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси
Мунаввара НИЁЗАЛИЕВА тайёрлади.
«Ислом нури» газетасининг 2019 йил, 5-сонидан