Мақолалар

Машаққатлардан чиқиш йўли

Чоп этилди Mart 15, 2019 Машаққатлардан чиқиш йўлиda fikr bildirishni o'chirish

“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (ўлчов) қилиб қўйгандир” (Талоқ сураси, 2–3-оятлар).

Саълабийга кўра, кўпгина муфассирлар ушбу ояти каримани Молик ибн Авф
Ашжаъий ҳақида нозил бўлган, деган фикрни илгари сурадилар. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Ғайридинлар Молик ибн Авф Ашжаъийнинг Солим исмли ўғлини асир қилиб олиб кетишди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га фақир эканидан шикоят қилди ва: “Ё  Расулуллоҳ,
ўғлимни душманлар асир қилиб олиб кетди, онаси бунга чидолмаяпти, менга нимани амр қиласиз?” деди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил. Сенга ҳам, онасига ҳам: “Ла
ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни кўп­-кўп такрорлашни буюраман”.  
Молик
уйига қайтиб, аёлига бу гапларни етказди. Аёли бундан хурсанд бўлди, икковлашиб
ўша сўзларни такрорлашга киришдилар».

Душман бир куни уларнинг ўғлини пойлашдан ғафлатда қолди. Ўғил (фурсатдан фойдаланиб) душманларнинг қўйларини олдига солиб ҳайдаб, уйига қайтиб келди. У олиб келган қўйлар тўрт мингта эди. Шунда мана шу ояти карима нозил бўлди. Пайғамбар (алайҳиссалом) қўйларни унинг ўзига бердилар.

Муқотилнинг ривоятида айтилади: «Солим бир миқдор қўй ва баъзи нарсаларни қўлга киритди. (Молик Ашжаъий) Пайғамбар (алайҳиссалом)­ га: “Ўғлим олиб келган нарсалардан ейиш менга ҳалолми?” деб сўраганида, у зот (алайҳиссалом): “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди». “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга чиқиш йўлини (пайдо) қилур”. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ояти кариманинг “чиқиш йўли” қисмини “дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради”, деб тафсир қилган.
Али ибн Солиҳга кўра, “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир.

Калбий оятни бундай тафсир қилади: “Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан
қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўлини кўрсатади”.

Абул Олия оятни: “Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”, дея шарҳлаган
бўлса, Рабиъ ибн Ҳайсам: “Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўлини
кўрсатади”, шаклида тафсир қилган. Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай:
“Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ  унга жазоланишдан қутулиш йўлини кўрсатади”.
“Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”.
Яъни, савоб ёззади, унга берган неъматларини баракотли қилиб қўяди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ айтади: “Ким суннатга риоя қилиш хусусида тақво қилса, Аллоҳ уни бидъат аҳли билан жазога тортилишдан қутқариб, муаммодан чиқиш йўлини кўрсатади ва унга кутмаган жойидан ризқ сифатида жаннатни беради”.
Оятни, шунингдек, баъзи уламолар бундай шарҳлаганлар: “Ким ризқ хусусида
бошқа сабабларга боғланишни бир четга йиғиштириб, Аллоҳдан қўрқса, У бошқаларга муҳтож бўлмаслик борасида унга бир чиқиш йўлини кўрсатади”.
Умар ибн Усмон Садафий айтади: “Ким Аллоҳдан қўрқса”, яъни У белгилаб берган
чегарадан чиқмай , Унга исён қилиш саналадиган ишлардан узоқ турса, унга Аллоҳ таоло ҳаромдан ҳалолга, тангликдан кенг-­мўлликка ва дўзахдан жаннатга ўтиши учун “чиқиш йўли пайдо қилади” ва унга умуман кутмаган ва “умид қилмаган жойидан ризқ беради”.
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) айтади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Мен шундай ояти каримани биламанки, агар одамлар унга ҳақиқий амал қилишса, оят уларга кифоя қилади”. Кейин
Абу Зарр: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”, ояти карималарни ўқидилар ва уни бир неча марта такрорладилар» (Абу Нуъайм, “Ҳиля”).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”, оятини ўқиб, ундаги “чиқиш йўли”ни: “Дунё шубҳаларидан, ўлимнинг даҳшатларидан ва
қиёмат кунининг шиддатларидан қутулиш йўли”,
деб изоҳлаганлар (Имом Дайламий ривояти).
Имрон ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб қўяди” (Имом Табарий, Имом Байҳақий
ривояти)
.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Ким кўп истиғфор айтиб юрса, Аллоҳ таоло унга ҳар турли эҳтиёжлардан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади ва кутмаган еридан ризқлантиради”
(
Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).
“Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилар”.
Яъни, ким ишини Аллоҳ таолога ҳавола қилса, унга қийин бўлган барча хусусларда Аллоҳ таоло унга кифоя қилади.
Ояти карима бундай ҳам шарҳланган: “Ким Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳ­-маъсият ишлардан узоқ бўлса ва Аллоҳга таваккул қилса, охиратда бериладиган мукофот унга кифоя бўлади”.
“Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир”. Масруқ айтади: “Бу оятда
Аллоҳ таоло ўзига таваккул қилган кишиларнинг ажри ҳақида сзз юритган. У Ўзига
таваккул қилганларнинг гуноҳларини яшириб, мағфират қилади ва берадиган мукофотини кўпайтиради”.
Рабиъ ибн Ҳайсам айтади: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, уни бошқаларга муҳтож
бўлишдан қутқаради; ким Унга имон келтирса, Аллоҳ уни ҳидоятга етаклайди; ким Унга қарз берса, қийматини ўтайди; ким ўзини Унга ишониб топширса, уни асрайди; ким Унга дуо қилса, ижобат қилади. Аллоҳ таолонинг Китобида
буларнинг тўғрилигини тасдиқловчи оятлар бор”.

Имом Қуртубий тафсири асосида Нўъмон АБДУЛМАЖИД тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг  2019 йил, 2-сонидан