Дунё янгиликлари

Мисрда Қуръони каримни тарқатиш кампанияси даовм этмоқда

Чоп этилди Mart 15, 2019 Мисрда Қуръони каримни тарқатиш кампанияси даовм этмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

Африкадаги нисбатан камбағал давлатларга Қуръони карим тарқатилмоқда, деб хабар беради Мисрнинг Ал-Дастур газетаси.

Миср Вақф вазирлиги хатиби Шайх Аҳмад Жалол раҳбарлигида ташкил этилган ва мисрлик фидойи ёшлар амалга ошираётган ушбу кампания ҳанузга қадар Қуръони каримни тахтачаларга ёзиб ўрганаётган Гвинея каби давлатларда яшайдиган мусулмонларга Каломуллоҳни китоб шаклида етказишни ўз олдига мақсад қилган. Кампания аввалида 20 минг дона Қуръони каримни жамлаш учун аҳолига мурожаат этилган, бироқ қисқа фурсат ичида тўпланган мусҳаф 40 мингдан ошиб кетган.

Тадбир қатнашчиларидан бўлган Муҳаммад Саййиднинг айтишича, хорижга ҳадя этиладиган Қуръонларнинг охирги бетига Ал-Азҳарнинг муҳри босилади. Ўртача ҳолатда бўлганлари Мисрнинг айрим ҳудуддаги аҳолисига тарқатилади, қолганлари эса масжид ҳамда Қуръони каримни ўргатиш марказларига берилади.