Дунё янгиликлари

Гонконглик ҳофизи Қуръонлар

Чоп этилди Mart 18, 2019 Гонконглик ҳофизи Қуръонларda fikr bildirishni o'chirish

 

Индонезияда АСЕАН ва Тинч океани ҳавзаси давлатлари орасида бошланган халқаро Қуръон мусобақаси якунига етди. Унда Гонконгдан 10 ёшли Муҳаммад Ҳамза ва 11 ёшли Муҳаммад Умар деган ҳофизлар ҳам иштирок этишди, деб хабар беради «Сабоқ» интернет нашри.

Бу икки ҳофизни бошқа қорилардан ажратиб турган жиҳати шундан иборатки, улар Қуръони карим оят ва саҳифаларини рақамлари билан ёд олган эдилар. Қуръони каримни бундай тартибда ёд олиш ҳофизлар орасида энг олий ҳифз этиш савияси, дейилади. Қорилар Қуръони каримнинг оят ва саҳифалари рақамларини хатосиз ёддан айтиб берганлар.

Хабарда айтилишича, мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва ҳаж сафарига йўлланма берилган.

Islom.uz портали таҳририяти