Мақолалар

Помидор саратон ривожланиши хавфини пасайтирадими?

Чоп этилди Mart 19, 2019 Помидор саратон ривожланиши хавфини пасайтирадими?da fikr bildirishni o'chirish

Америкалик олимлар помидор саратон касаллиги ривожланиши хавфини пасайтиришини аниқлашди.

Уларнинг айтишича, таомларда помидорлардан фойдаланиш жигарда ёғ касалликлари, саратон ва турли шамоллашлар ривожланиши хавфини камайтирар экан.

Олимлар сичқонларда тажриба ўтказишди. Ҳайвонларнинг жигарига хатарли ўсимтани шакллантирувчи канцерогенни юборишди. Шундан сўнг уларнинг бир қисмига ликопинга бой помидор кукуни берилди.

Ликопин кемирувчилар организмида шамоллашни чақирувчи бир қатор бактерияларнинг фавқулодда ошиб кетишини бартараф этган. Қолаверса, уларда жигардаги ёғ касалликлари ва саратон пайдо бўлиш эҳтимоли пасайган.

Алоҳида ликопиннинг ўзидан кўра эса помидор кукуни янада яхшироқ самара кўрсатиши ҳам аён бўлди. Бу бутун помидор таркибида яна Е, С витаминлари, минераллар, фенол бирикмалари ва озуқа толалари борлиги билан изоҳланган.