Мақолалар

Билим ва бирдамлик – энг кучли ҳимоя

Чоп этилди Mart 19, 2019 Билим ва бирдамлик – энг кучли ҳимояda fikr bildirishni o'chirish

XX аср ва XXI аср бошида дунё сиёсий харитасида улкан ўзгаришлар юз берди. Ахборот алмашиш усуллари кўпайди, интернет кашф қилинди, диний таълимотларни ёйиш йўллари кўпайди. Юзага келган имкониятдан турли мақсаддаги кучлар фойдалана бошлади: ўз бузғунчи ғояларини инсонлар онгига сингдиришга ҳаракат кучайди.
Умумэътироф этилган динлар номидан ҳар хил оқимлар юзага келтирилди. Шу тариқа миссионерлик ҳаракатларининг ҳам янги босқичи ривожланди.
“Миссионерлик” с
ўзи лотин тилидаги “missio” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилига юбориш ва вазифа топшириш, деб таржима қилинади. Миссионер эса вазифа бажарувчи деган маънони билдиради. Луғавий жиҳатдан миссионерлик деганда топширилган вазифаларни назарий ва амалий йўллар билан амалга ошириш тушунилади. “World Book” (Жаҳон китоби) энциклопедиясида “миссионер” сўзига “бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган киши” дея таъриф берилган.
Миссионер жамоалари томонидан
ўз динига тарғиб қилишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
– таълимотларини акс эттирувчи адаби
ётларни маҳаллий тилларда чоп этиш;
– бепул касалхоналар очиш ва давола
ишларини амалга ошириш;
– ижтимои
й ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланганлар учун хайрия тадбирларини ташкил этиш;
– у
йма­уй юриб “Хушхабар”ни етказиш;
– оммави
й ахборот воситалари, интернетдан кенг фойдаланиш ва бошқалар.
Миссионер ташкилотларнинг асоси
й мақсади ўз динларини тарғиб қилиш йўли билан жамиятда хайрихоҳ гуруҳларни шакллантириш ва тарафдорлар сонини ошириш орқали муайян мамлакат ва ҳудуд устидан назорат ўрнатишдир. Миссионер жамоаларининг асосий ғояларидан бири ҳарбий хизматни рад этишдир. Улар илгари сураётган ғояларнинг сохталигига яна бир далил жамоа раҳбарлари томонидан қиёматнинг аниқ вақти бир неча бор айтилган бўлса­да, бу иш содир бўлмаганидир.
Миссионерлар домига тушиб қола
ётганларнинг кўпчилиги имконияти чекланганлар, ёлғиз аёллар, ҳаётда муваффақият қозонмаган кишилардир. Миссионерлар уларнинг тушкунлик каёфиятидан фойдаланиб, ҳадялар улашиш, моддий ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш орқали ўзларига оғдиради.
Мусулмонлар орасида миссионерлик ғоялари тарқалишининг олдини олиш учун эса, энг аввало, уларни дини
й тушунча ва билимларини кенгайтириш, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик, биродарлик ва юртга садоқат каби эзгу ғояларни мустаҳкамлаш, ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Қуръони каримда “Албатта мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот сураси, 10-оят) дея марҳамат қилинади. Яқинларимиз, қ
ўни-қўшниларимиз, маҳалладошларимиз, юртдошларимизнинг ҳамфикр ва бирдамлиги тараққиётнинг муҳим гаровидир. Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёттни асраш, Ватан мустақиллиги ва барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш – ҳар бир ватандошимизнинг муқаддас бурчидир.


Маъмуржон ОТАҚЎЗИЕВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти
“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 2-сонидан