Дунё янгиликлари

Масжидул Ҳаромда 300 нафар Қуръон ўқувчиси синовдан ўтди

Чоп этилди Mart 19, 2019 Масжидул Ҳаромда 300 нафар Қуръон ўқувчиси синовдан ўтдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Масжидул Ҳаромнинг Китоб ва Мусҳаф маъмурияти раҳбари Шайх Холид Ал-Ҳарисий мазкур имтиҳонда 60 нафар ўқитувчи иштирок этганини ва ушбу тадбир 20 дан ортиқ қўмита томонидан ташкил этилганини маълум қилган.

Сабқ ахборот манбаининг хабар беришича, ушбу синовга 300 та ўқувчи жалб қилинган. Синовдан асосий мақсад, уларнинг Қуръон ёдлаш қобилиятларини ҳамда хотираларини ўрганишдан иборатдир. Ўқувчилар синовга киришдан олдин бошланғич икки синов босқичларидан ўтганлар. Маълум бўлишича, Масжидул Ҳаромнинг муаззинлари ҳам синов ҳакамлари сифатидан қатнашганлар. Синовдан ўтганлар навбатдаги босқичга йўлланма олганлар, ўтолмаганларга эса такрорий топширишга муҳлат берилган.

Islom.uz