Мақолалар

САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲИКМАТЛАРИ

Чоп этилди Dekabr 14, 2018 No Comments

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла”.
“Бу умматнинг ҳалоки тузган шартномасининг бузилиш пайтига яқин бир замонда амалга ошажак”.
“Қалб билан жасаднинг ҳоли кўр билан шолнинг ҳоли кабидир. Шол шундай деди:
“Анави ерда бир мева кўраяпман, аммо ололмаяпман. Мени елкангга чиқар, уни олайин”. Кўр шолни елкасига чиқарибди, у мевани олади ва биргаликда бу мевани ейдилар”.
“Иложи бўлса, бозорга биринчи бўлиб кирганлардан бўлманг. Бозордан охирги бўлиб ҳам чиқманг. Чунки бозор – шайтоннинг жанг майдонидир. Байроғини у ерга тиккан”.
“Аллоҳ таолога хуфёна (гизли) осий бўлган эсанг, унга хуфёна ибодат қил ва савобини қозон. Агар очиқча осий бўлган эсанг, гуноҳ қилган бўлсанг, очиқча ибодат қил ва савоб қозон. Булар бир-бирини ўчиради”.
“Мени уч кимса ҳайратга солади: бири – дунё умидларига тўла одам. Ҳолбуки, ўлим унинг изига тушгандир. Иккинчиси – ғафлат ичида кезаётган одам. Ҳолбуки, ҳеч ғафлатда бўлмаган, уни унутмаган бири бор. Учинчиси – қаҳқаҳа отаётган киши. Ҳолбуки, Аллоҳ ундан хафами, хурсандми асло билмайди”.

Мир араб ўрта махус  ислом билим юрти мударриси  Абдусамад ТОЖИДДИНОВ тайёрлади.

Манба: mehrob.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan