Мақолалар

Таваккули кучли шахс

Чоп этилди Mart 20, 2019 Таваккули кучли шахсda fikr bildirishni o'chirish

“Бобурнома”ни ўқиган китобхон Бобурнинг хатти-ҳаракатлари, тутумлари, ўй-хаёллари, қарашлари билан танишади, охир-оқибат муаллиф билан кўнгилдан яқин бўлиб қолади, унинг дунёсини англайди.

Бобур Мирзо таваккули кучли шахс эди. “Таваккул” сўзи “Бобурнома”да ўн бор учрайди. “Бобур энциклопедияси”да бундай маълумотлар бор: “Панипат жанги Бобурнинг буюк саркарда сифатидаги иқтидорини яққол намоён этган. Хусусан, унинг сон жиҳатдан жуда катта душман қўшинини оз сонли лашкар билан тормор қилгани ҳарбий санъат тарихидан ўрин олган. Шарқ тарихчилари, шу жумладан, Бобурнинг ўзи ҳам мазкур жангда қатнашган душман қўшини сонини бир лак (юз минг) деб кўрсатади. Бобур қўшини эса ўн икки минг кишидан иборат бўлган. Лекин айрим ҳинд ва хориж тарихчилари бошқа рақамларни ҳам келтиради. Масалан, айрим манбаларда Иброҳим Лўдий қўшинининг сони қирқ минг, Бобурники эса саккиз минг атрофида бўлган, дейилади. Панипат жанги Ҳиндистон тарихида ҳам, Бобур ҳаётида ҳам ўта муҳим воқеа бўлган”.

Бу юриш ҳақида “Бобурнома”да бундай ҳикоя қилинади: “…Ўша йилдан то тўққиз юз ўттиз иккинчи (1526) йилгача Ҳиндистонни фатҳ этишга астойдил киришиб, етти-саккиз йил ичида беш марта қўшин тортдик. Бешинчи сафар Тангри таоло Ўз фазлу карами билан Султон Иброҳимдек душманни қаҳру ғазабига олиб яксон этди”.

“Таваккулимизга яраша Тангри таоло чеккан ранж ва машаққатимизни бекор қилмай, бундай кучли душманни мағлуб қилиб, Ҳиндистондек катта мамлакатни очиб берди. Бундай давлатни ўзимизнинг куч ва қувватимиздан деб билмаймиз, балки бу фақат Тангрининг лутфи ва марҳаматидандир. Бундай саодатни ҳаракат ва интилишларимиз туфайли эмас, балки Тангрининг карам ва иноятидандир, деб биламиз”.
Эътибор беринг: Бобур шундай катта ғалабага эришган бўлса-да, туғёнга кетмаяпти. Ўзининг ақлу закосини, тадбиру маҳоратини, аскарий куч-қувватини
к ў з – к ў з қилмаяпти. Эришилган ғалаба Аллоҳнинг фазлидан, унга берган нусратидан эканини таъкидламоқда. Бу ўринда Бобур ҳазратлари яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳданлигига шубҳасиз ишонган, қазо ва қадарга таслимият ҳосил қилган мустаҳкам, собит эътиқодли инсон экани, кўпчиликда учрайдиган мақтанчоқлик, кибр иллатларидан узоқда бўлгани намоён. Дарҳақиқат, чин мўмин мусибатга
сабр, неъматга эса шукр қилади.

Мутолаа жараёнида: “Аскар­ларнинг­ баъзилари­ тараддудланиб­ ваҳимага ­тушдилар.­ Қўрқув­ ва­ ваҳимага­ тушиш­ ўринсиздир. Тангри­ ниманики­ азалдан ­тақдирга­ битган­ бўлса,­ ундан бошқаси­ бўлмайди.­ Аммо уларни ­ҳам­ айблаб­ бўлмайди.­ Уларнинг­ ҳам ташвишга­ тушишга ҳақлари­ бор.­Чунки ватанидан ­икки-уч ойлик ­йўлни­ босиб­ келиб,­ бегона­ қавм­ билан­ урушга­киришган эдилар.­ На­ биз­ уларнинг ­тилини ­биламиз,­ на­ улар ­бизнинг­ тилимизни­ билишади” ёки“Самарқандни­ қўлга­ киритгандан ­сўнг­ ҳар­ неТангрининг­ хоҳиши­ бўлса,­ ўша ­бўлгусидир”сатрларига дуч келамиз. Бу ҳолатда ҳам имоннинг фарзларидан бири бўлмиш қазо ва қадарга ризолик аниқ кўринади.
Бобур Мирзо ёзади:


Кўпу ­озга­ Тангридир­ бергучи,
Бу­ даргоҳда­ йўқтур ­кишининиг­ кучи…

Бирор ишимиз кўнгилдагидек амалга ошмаса ё чаппасига кетса, кўпинча норозилик, исён кайфиятига тушиб қоламиз. Ваҳоланки, чин мўминда қазо ва қадарга нисбатан исён эмас, доимо розилик устун бўлиши керак. “Бобурнома” бизга ана шу олтин қоидани ҳаётий мисоллар билан қайта-қайта эслатиб туради.

 

Сирожиддин НАМОЗОВ,
филолог
“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 2-сонидан