Мақолалар

Инсонга кўп нарса керакмас…

Чоп этилди Dekabr 14, 2018 No Comments

💰 Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. Аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Ҳайдовчи: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.

Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

📱 Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.

🚗 Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезлигида юрмаймиз.

🏘 Ҳашаматли қасрингиз бўлса ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.

👔 Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

💵 Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

✅ Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг.

⚰️ Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизда зарарингизга гувоҳ бўлади.

🤲 Аллоҳ ҳар лаҳзангизни саодатга тўлдирсин!

 

Музаффархон АЪЗАМ тайёрлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan