Мақолалар

Менда сизга аталган катта маблағ бор

Чоп этилди Mart 21, 2019 Менда сизга аталган катта маблағ борda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ёш бола: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Ўн сўм берса керак», деб ўйлайсиз.

Агар банк мудири: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллион сўм берса керак», деб ўйлайсиз.

Агар подшоҳ: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллиард сўм берса керак», деб ўйлайсиз.

Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг «Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?

islom.uz