Дунё янгиликлари

Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида ёзмоқда

Чоп этилди Mart 25, 2019 Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида ёзмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

 

500 мингдан ортиқ кузатувчисига эга weixin.qq.com веб-сайт таҳририяти “Марғилон – Ўзбекистоннинг ипак пойтахти” номи остида таҳлилий мақола эълон қилди.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг бошидан бошлаб Хитойнинг қатор марказий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда туризмни ривожланиши ва халқимизнинг маданий бойликлари ҳақида материаллар чоп этмоқдалар.

Жумладан, 500 мингдан ортиқ кузатувчисига эга weixin.qq.com веб-сайт таҳририяти “Марғилон – Ўзбекистоннинг ипак пойтахти” номи остида таҳлилий мақола эълон қилди.

Мақолада Марғилоннинг юқори сифатли ипак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Фарғонадаги энг йирик ва замонавий завод ҳақида батафсил маълумот берилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги катта ипак фабрикаси – “Ёдгорлик” анъанавий технологиялар асосида юқори сифатли ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳам таъкидлаб ўтилган. Мақолада Марғилондан узоқ бўлмаган ерда замонавий машиналар ва ускуналар билан жиҳозланган ипак фабрикаси тўғрисида ҳам қайд этилган.

Марғилон ипак ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари: “Ўзбекистон дунёда учинчи йирик ипак ишлаб чиқарувчи саналади. Модельер Габриел Катеси айтишича: “Ҳар мавсумда мен Ипак йўлига янги илҳом олгани қайтаман”.

Шунингдек, журналистлар қайд этишича, Гуccи ва Версаcэ каби жаҳонга машҳур дизайнерлар “Ёдгорлик” ипак фабрикасига ташриф буюришган.

Мазкур нашрдаги бошқа мақола Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз шаҳрининг маданий ёдгорликларига бағишланган. Жумладан, муаллиф “Оқсарой” мажмуаси ҳақида ҳам айтиб ўтади: “Икки қарама-қарши деворлар ҳанузгача мовий нақшлар билан безатилган ва Ўзбекистоннинг энг қадимги ва гўзал маданий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. “Оқсарой” деворининг баландлиги 38 метрни ташкил этади ва мажмуа 600 йил аввал қурилганини ҳисобга олсак, иншоот ўша даврнинг осмонўпар биноси бўлган.

Шунингдек, сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда кўплаб тарихий ёдгорликлар қайтадан таъмирланди, бироқ “Оқсарой” ўзининг эски қиёфасини ўзгартирмади”.

Ф.Эсонов тайёрлади,

ЎзА