Мақолалар

Ота-онаси тириклигида жaннатга кира олмаган одам ҳақида

Чоп этилди Mart 25, 2019 Ота-онаси тириклигида жaннатга кира олмаган одам ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

» Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.

«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси – ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.

Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
  2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
  3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

 «Одоблар хазинаси» китобидан