Дунё янгиликлари

Москвадаги онкология марказида намозхона очилди

Чоп этилди Mart 26, 2019 Москвадаги онкология марказида намозхона очилдиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йилнинг 25 мартида Россия пойтахти Москвадаги Н.Н.Блохин номидаги онкология марказида тиббиёт ходимлари ва беморлар учун намозхона очилди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши маълум қилди.

Намозхонанинг очилишида Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Равил Ғайнутдин ва Москва муфтийси Илдар Аляутдиновлар иштирок этишди. Бу ерда намоз ўқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган, намозхона хаттотлик намуналари билан безатилган.

«Муолажа пайтида инсон алоҳида бир маънавий мададга эҳтиёж сезади. Хуш кайфият, хотиржамлик ва вазиятни қабул қилиш беморнинг реабилитацияси ва тузалишида муҳим омиллар ҳисобланади», – дейилади хабарда.

Келгусида Москва мусулмонлар идораси мазкур намозхонага бир имомни бириктиришни режалаштирган.

Islom.uz портали таҳририяти