Мақолалар

“Ҳидоят” журналининг 3-сони нашр қилинди

Чоп этилди Mart 26, 2019 “Ҳидоят” журналининг 3-сони нашр қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Журналнинг ички муқовасида “Вақф” фонди фаолияти қисқа сатрларда ёритилган. Журналист Маъмура Абдураҳимованинг “Меҳр – кўзда, сўзда, амалда” мақоласида баҳор фаслининг ажойиб хусусияти инсоннинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уни эзгуликларга ундаши таърифланган.

Дунё ҳаётида қайтариб бўлмайдиган нарсалар ҳам борки, инсон зоти вақти етиб айнан ўша нарсалардан унумли фойдалана олмай қолганига афсус қилади. “Тўрт нарсани қайтариб” бўлмас мақоласида ушбу мавзуда сўз борган.

Ҳозирги кунда бутун дунёда оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда, ҳатто ислом давлатларида ҳам. Бу, албатта, ҳаммани ташвишга солаётган жиддий муаммо. Ана шундай вазиятда Хоразм вилоятида ажримлар камайишига эришилмоқда.  Журналнинг ушбу сонидаги “Ажримлар камаймоқда сабаби…” мақоласини ўқиган киши бу ютуққа қандай эришилаётганини билиб олади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва саллам: “Бир дарахт бор, барглари тўкилмайди ва у мусулмонга ўхшайди. Айтинглар-чи,  у қайси дарахт?” дедилар. Саволнинг жавоби “У мусулмонга ўхшайди” мақоласида келган.

Шунингдек, ушбу сонда журналхон маърифатини оширишга ҳисса қўшадиган “Сафвон ибн Умайя”, “Ровия аёллар”, “Қироатда мақомот илмининг аҳамияти”, “Намоз ўқиш тартиби ва одоблари”, “Жаннат боғларидан ўтсангиз…”, “500 йиллик ибодатга тенг неъмат”, “Яхши қўшни бўлоламизми?” “Юрак хасталиклари давоси”  ва бошқа кўплаб  фойдали мақолалар эълон қилинган.