Слайдер

Масжидларни кўрсатувчи белгилар магистраллар ёқасига ўрнатилмоқда

Чоп этилди Mart 27, 2019 Масжидларни кўрсатувчи белгилар магистраллар ёқасига ўрнатилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

Республика бўйлаб катта йўл бўйларига яқин масофада жойлашган масжидларнинг номини ва масофасини кўрсатувчи махсус белгилар ўрнатилмоқда.

Бу юртдошларимизга ҳамда сайёҳларга ўзига хос қулайлик яратади.

Республика бўйлаб жами 210 та масжидлар учун катта йўл бўйида белгилар ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳозиргача 117 та махсус белгилар ўрнатилди. Март ойининг охирига қадар қолган масжидлар учун ҳам белгилар ўрнатилиши якунланади.

Махсус белгилар ўзбек, инглиз ва араб тилларида, фосфор ёзувда тайёрланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати