Дунё янгиликлари

Содиқ Хон: «Исломофобия таърифи ўзгартирилиши керак»

Чоп этилди Mart 27, 2019 Содиқ Хон: «Исломофобия таърифи ўзгартирилиши керак»da fikr bildirishni o'chirish

 

Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган қарашларга нисбатан зарур чоралар кўришга чақирган.

Содиқ Хоннинг Бош вазирга юборган мактубида Косерватив партия аъзоларидан бу масалани узил-кесил ҳал қилиш вақти етгани маълум қилинган. У Янги Зеландия воқеаларидан сўнг Англия мусулмонлари учун берилаётган хавфсизлик кафолатлари етрали эмаслигини эслатиб ўтади. Мэр, шунингдек, “Жамоатчиликка салбий таъсир кўрсатаётган ва сиёсий мунозарларга сабаб бўлаётган исломофобия ва мусулмонларга қарши айтилаётган ҳар хил гап-сўзларни таг-томири билан йўқотиш зарурлигини” ҳам таъкидлаган.

Мактубда Лейбористлар ва Либерал-демократлар исломофобияни “Исломга ва мусулмонларга қарши ирқчиликнинг бир тури, ирқчиликка асосланган ирқчилик” деб тан олиб турган бир пайтда Косервативлар бу масалада бир қадам ҳам олдинга ташламаётгани танқид остига олинган. Айнан шу сабаблар туфайли “Брексит”ни суиистеъмол қилиш, иммиграция масаласи ва халқнинг эътиқодини нотўғри талқин қилаётган ўнг қанот гуруҳларининг фаоллиги Янги Зеландия воқеаларидан сўнг сезиларли даражада ошгани эслатиб ўтилган.

Islom.uz