Дунё янгиликлари

Янги Зеландиялик спортчи мусулмон бўлди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Янги Зеландиялик спортчи мусулмон бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Янги Зеландиялик спортчи, регби ўйинчиси Офа Туунгафаси бир ҳафта олдин терроричилик ҳужумига учраган Крайстчерч масжидига ташрифи чоғида исломга кирди.

Ummamag.kg хабарига кўра, ушбу масжидга у ўз жамоадош дўсти Сонни Билл Вильямснинг таклифига кўра борган. Вильямснинг онаси ҳам шу куни муслима  бўлди.

azan.ru нашрининг маълум қилишича, Сонни Билл Вильямснинг ўзи исломни 2008 йилда Сиднейдаги масжидда намоздан кейин қабул қилган. Офа Туунгафаси ва унинг жамоадошлари террорчилик ҳужуми чоғида яраланган жабрланувчиларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга далда бериш мақсадида касалхоналарга боришган. Яраланганлар уларнинг қўлларини сиқиб, суратга тушишган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати