Янгиликлар

Доғистонда Қуръони каримнинг ноёб нашрлари топилди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Доғистонда Қуръони каримнинг ноёб нашрлари топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Россия фанлар академияси Доғистон илмий маркази Тарих, археология ва этнография институти архивида рақамлаштириш чоғида олимлар Қуръони карим ва Тавротнинг ноёб нашрларини топишди, дея хабар бермоқда Islam today нашри.

«Бизда Инжилнинг VI асрга оид грузин тилидаги таржимаси мавжуд. Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг шахсий коллекциясига тегишли бўлган улкан форматдаги Қуръоннинг етти жилди бор. Ушбу китоб кейинчалик доғистонлик ҳукмдорлардан бирига туҳфа этилган», – дейди Россия фанлар академияси Доғистон илмий маркази Тарих, археология ва этнография институти Шарқ қўлёзмалари фонди мудири Шамиль Шихалиев.
Айтилишича, рақамлаштирилган барча ҳужжатлардан яқин орада эркин фойдаланиш имкони яратилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати