Дунё янгиликлари

India Blooms: Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари Амирликлар аҳолисида катта қизиқиш уйғотади

Чоп этилди Mart 29, 2019 India Blooms: Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари Амирликлар аҳолисида катта қизиқиш уйғотадиda fikr bildirishni o'chirish

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифига Ҳиндистон матбуоти ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, “India Blooms” интернет-портали Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида 1992 йил 25 октябрда дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисида “Ўзбекистон билан БАА савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди» номли мақола чоп этди.

Нашрнинг таъкидлашича, 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 400 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан кўпдир. Шунингдек, мақолада ташриф доирасида ўзаро муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, инновацион, банк-молия ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилингани қайд этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон билан БАА ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланган. Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва муқаддас қадамжолари, бой маънавий ва маданий мероси, гўзал табиати Амирликлар аҳолисида катта қизиқиш уйғотади. Ўтган йили БААдан юртимизга келган саёҳлар сони 1,5 баробар ўсди.

Ҳиндистоннинг энг оммабоп «News18.com» ахборот портали Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида инвестиция, молия ва муқобил энергия манбалари каби соҳаларда ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилганига урғу берди.

«Diplomacy India», «Diplomacy Today» ва «Sarkaritel» онлайн нашрлари ҳам давлатимиз раҳбарининг ташрифга бағишланган мақолалар эълон қилди. Ушбу мақолаларда Ўзбекистон Республикаси билан БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилингани алоҳида таъкидланади. Шунингдек, томонлар инвестициялар, молия, муқобил энергия, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзолагани қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмат