Дунё янгиликлари

Истанбул кутубхонаси дунёда энг яхшилардан деб топилди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Истанбул кутубхонаси дунёда энг яхшилардан деб топилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Wired илмий-оммапоп журнали Истанбулдаги Боязид давлат кутубхонасини дунёнинг энг гўзал кутубхоналари ўнталигига киритди. Ушбу кутубхона тўртинчи ўринда қайд этилган бўлиб, 1884 йилда асос солинган. Кутубхона дастлаб «Умум Усмоний кутубхонаси» дея номланган.

Мазкур кутубхона ўқувчиларга 1 миллиондан ортиқ ҳужжатлар билан танишиш имкониятини беради. islamisemya.com нашрининг маълум қилишича, кутубхона фондида 11 120 дона қўлёзма асарлар ўрин олган бўлиб, уларнинг ичида нодирлари ҳам мавжуд.

Wired илмий-оммапоп журнали тузган рўйхатда 1-ўринда Даниядаги Dokk1 кутубхонаси, 2-ўринда АҚШнинг Вермонт штатидаги Лоуренс жамоат кутубхонаси, 3-ўринда эса Хитойнинг Чжэнь Юань шаҳридаги Янчжоу кутубхонаси қайд этилган.

5-6 ўринларни Норвегиядаги Веннесла ва Будё кутубхоналари эгаллаган.
7-ўрин Чикаго, 8-ўрин Бирминҳем, 9-ўрин Галифакс (Канада), 10-ўрин эса Монтерре шаҳри (Мексика)даги Конарт кутубхоналарига насиб этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати