Мақолалар

Орол денгизидаги Тикланиш оролида ҳайвонларда бактериологик қуроллар синалган(ми?)

Чоп этилди Mart 29, 2019 Орол денгизидаги Тикланиш оролида ҳайвонларда бактериологик қуроллар синалган(ми?)da fikr bildirishni o'chirish

 

 

АиФ газетаси Орол денгизи ўртасида жойлашган Тикланиш оролида қарийб ярим аср давомида тажриба ҳайвонлари – итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синаб кўрилганини ёзди. 

Тикланиш оролида 1942-1992 йиллар мобайнида ҳарбий биокимёвий полигон бўлган. Унинг шартли номи – “Бархан” деб аталади.

Муаллиф бу ерда қарийб ярим аср давомида тажриба ҳайвонлари – итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синаб кўрилганини ошкор қилди.

Тажриба учун қўлланиладиган препарат намуналарини 

СССРнинг барча ҳарбий биокимёвий лабораториялари – 

Степногорск, Киров, Свердловск-19, Омутнинск, Сергиев 

Посад, Оболескдан келтирилган.

Объект қаттиқ муҳофаза қилинган ва оролга бегоналар кириши қатъий тақиқланган. Ҳудуд шу даражада махфий бўлганки, ҳатто ҳарбий полигонда хизмат қиладиган аксарият ходимлар қаерда ишлашларини ҳам билмаган.

Оролда биомуҳандислик институтлари – корпус ва лабораториялар, ускуналар омборларининг бутун бошли комплекси жойлашган.

Ҳарбийлар ва олимлар шаҳарчаларида жуда қулай шароитлар яратилган. Бироқ, 90-йилларга келиб ҳамма нарса ўзгарди.

1992 йилда Президент Борис Ельцин полигонни ёпиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Ҳарбий контингент Кировга кўчирилди, биолаборатория эса демонтаж қилинди.

Тикланиш оролида олимлар айнан қандай тадқиқотлар устида иш олиб боргани ҳеч кимга аён эмас. Мародёрлар у ердаги ускуналар, бирон-бир қийматга эга ҳар қандай нарсани ташиб кетган. У ерда фақат ташландиқ бинолар қолган, холос.

ЎзА