Дунё янгиликлари

Евроиттифоқда бир марталик пластик идишлар тақиқланди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Евроиттифоқда бир марталик пластик идишлар тақиқландиda fikr bildirishni o'chirish

Европа парламенти Евроиттифоқнинг 2021 йилдан унинг ҳудудида пластик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш ҳақида қонунга ўзгартириш киритилишини маъқуллади. Ушбу тузатиш юзасидан 560 депутат овоз берди, 35 киши қарши чиқди, 28 киши эса бетарафлинини маълум қилди, дейилади The Guardian хабарида.

Тақиқ остига овқатланишда фоййдаланиладиган буюмлар, қулоқ тозалагич ва ичимликлар трубкаси киритилди. Бундан ташқари ҳўл салфеткалар, гигиеник прокладкалар ва тамаки фильтрлари агарда пластикда тайёрланган бўлса, улар ёпиқ ҳолда тақдим этилиши зарур.

«Ифлос қилган тўлайди» принципи балиқ тутувчи гуруҳларга эмас, балки шу иш билан шуғулланувчи компаниялар тармоғига қўлланади.

Ҳар йили Европа аҳолиси 25 миллион тонна пластик чиқинди ташлайди, уларнинг 30 фоиздан камроғи қайта ишланади. Бугунги кунда денгиздаги чиқиндиларнинг 80 фоизи пластик буюмлардир.