Ўзбекистон янгиликлари

Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси тақдим этилди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси тақдим этилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Ўзбекистон” нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби 8000 нусхада нашр этилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати шу хабар берди.

“Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби – таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсули.

Китобдан муқаддас Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси жой олган. Унда араб тилидаги тафсир китоблари ҳам манба сифатида олинган.