Дунё янгиликлари

«Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» Халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

Чоп этилди Mart 29, 2019 «Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» Халқаро конференцияси ўз ишини бошладиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун, 2019 йилнинг 28 март куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида «Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» мавзусидаги Халқаро конференциянинг очилиши бўлиб ўтди. Куни кеча мазкур конференциянинг ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Конференцияда Саудия Арабистони, Малайзия, Чеченистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон каби бир қатор мамлакатлардан вакиллар ташриф буюришди.

Мазкур тадбирда юртимиздан Ўзбекистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари Абдулазиз Мансуров ва «Hilol-nashr» нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқлар ҳам иштирок этишмоқда.

Тадбир бошланишидан аввал оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-конференция бўлиб ўтди. У телевидение ва интернет ижтимоий тармоқларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Қуръони карим тиловатидан сўнг биринчи ялпи йиғилиш ўз ишини бошлади. У Исломда тинч-тотув яшашнинг асослари масалаларига бағишланди. Тадбирда сўз олган бир қатор иштирокчиларнинг маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.

Дастурга мувофиқ, кун якунига қадар иккинчи ва учинчи ялпи йиғилишлар ҳам бўлиб ўтади. Унда Россия мусулмонлари ва дунё ҳамжамияти, Халқаро терроризм ва экстремизм каби масалалар кенг муҳокама қилинади.

 

 

Тадбир тафсилотларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти