Янгиликлар

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилди

Чоп этилди Mart 29, 2019 Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилдиda fikr bildirishni o'chirish

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йиғилиш ўтказилиб, фуқароларнинг Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда  Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши фуқароларнинг Умра зиёратига боришга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, Uzbekistan Airways билан биргаликда қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, Умра зиёрати даврида дин соҳасида фаолият юритаётган малакали ходимлар зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида ҳамроҳлик қилмоқда. Зиёратчиларга қулай шароитга эга меҳмонхоналар ажратилган, 3 маҳал иссиқ таомлар билан таъминланади ва тиббий хизмат кўрсатилади. Улар учун Саудия Арабистони Қироллигида транспорт масалалари тўлиқ ҳал этилган.

Маълумот учун, жорий йилда республика бўйича 16 минг фуқаро Умра зиёратини амалга оширган бўлиб, Тошкент шаҳридан зиёратга икки ярим мингдан зиёд фуқаро бориб келган.