Мақолалар

“Masdar City” – БААнинг яна бир ҳайратомуз шаҳри бўлади

Чоп этилди Aprel 1, 2019 “Masdar City” – БААнинг яна бир ҳайратомуз шаҳри бўладиda fikr bildirishni o'chirish

“Masdar City” – келажак экошаҳари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган. 

Ушбу шаҳар Абу-Даби шаҳар ҳукумати ташаббуси билан Англиянинг “Foster and Partners” компанияси лойиҳаси асосида бунёд этилган.

Араб саҳроларида жойлашган ушбу шаҳар сайёрамиздаги тажрибадан ўтказилган биринчи глобал экошаҳар ҳисобланади. Умумий майдони 6 квадрат километр майдонни эгаллаган шаҳар қуёш энергияси ва қайта тикланувчи табиий энергия манбалари билан таъминланган.

Шунингдек, барқарор экологик муҳитга эга шаҳар лойиҳаси чиқиндиларни қайта ишлаш тизими билан жиҳозланган. Чўл ҳудудида жойлашган шаҳарнинг иссиқ қум бўронларидан ҳимоялаш мақсадида шаҳар атрофи баланд девор билан ўралган.

Шаҳарнинг муқим аҳолиси сони 50 минг кишини ташкил этади. Бу ерда асосан “Masdar City” технопаркида фаолият олиб борадиган олимлар, ихтирочилар, ишчилар ва уларнинг оилалари истиқомат қилади.

Шунингдек, ҳудудга ҳар куни 60 мингга яқин киши ташриф буюради.

Ҳудудда Нидерландия технологиялари асосида яратилган автоматлаштирилган ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар хизмати йўлга қўйилган.

Шаҳар лойиҳаси ўзига хос илғор муҳандислик технологиялар билан таъминланган бўлиб, энг иссиқ иқлим шароитида ҳам ҳудуд ҳаво ҳарорати +15 ..+20 даражани ташкил этади.

Шаҳарни қурилиш ишлари 2004 йилда бошланган.

2009 йилда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, турар-жой ва офис бинолари ишга тушган. 2008-2009 йилларда халқаро майдонда кузатилган молиявий инқироз таъсирида шаҳар қурилиш ишларида узилишлар кузатилди. Инсоният цивилизациясининг ноёб намуналаридан бири бўлган “Masdar City” экошаҳарнинг қурилиш ишлари тўлиқ 2025 йилга тугатилиши мўлжалланган.

 

Зуҳра Мирзабоева,

ЎзА