Янгиликлар

“Яндекс” ўз қидирув тизимини Ўзбекистон учун ҳам мослаштирди

Чоп этилди Aprel 1, 2019 “Яндекс” ўз қидирув тизимини Ўзбекистон учун ҳам мослаштирдиda fikr bildirishni o'chirish

Россиянинг “Яндекс” компанияси интернет қидирув тизимини Ўзбекистон учун ҳам мослаштирди. Энди фойдаланувчилар маълумотлар, расмлар ва видеоларни бутун интернет бўйлаб, шу қаторда Tas-ix тармоғи сайтлари бўйича ҳам излашлари мумкин. Бу ҳақда компания вакиллари бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Интернет бўйича Tas-ix сайтлари “Т” белгиси билан белгилаб қўйилди. Ҳозирга келиб “Яндекс” Tas-ixʼнинг 2500дан ортиқ сайтини билиши маълум қилинди.

Жавобларни излаб топишда сўров ҳужжати мазмуни, ресурс сифати, саҳифани юклаш тезлиги ва фойдаланувчиларнинг шахсий қизиқишлари инобатга олинади. Хусусан, компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ташкилотларни қидириш оммалашган. Шунинг учун “Яндекс” бир неча ўн минглаб компаниялар ҳақидаги маълумотларни ҳам тизимга киритди. Фойдаланувчилар муассасаларни баҳолар, эътирофлар ва иш соатларига қараб топишлари мумкин.

Бундан олдин “Яндекс” Ўзбекистон учун бир нечта машҳур иловалар ва сервисларни ишга туширганди. Шу йил март ойи ўртасида “Яндекс Метро”, 2018 йилда “Яндекс Маҳалла”, “Яндекс Мусиқа” сервислари, шунингдек, “Яндекс Навигатор” иловаси амалиётга жорий этилди. Айни пайтда юртимизда унинг энг оммалашган сервиси ўтган йил апрелидан йўлга қўйилган “Яндекс Такси” ҳисобланади.