Дунё янгиликлари

Дубайда Қуръон боғи очилди

Чоп этилди Aprel 1, 2019 Дубайда Қуръон боғи очилдиda fikr bildirishni o'chirish

Дубайнинг Ал-Хавориж туманида Қуръон боғи очилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.

Бу ерда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар мусулмонларнинг муқаддас китобида тилга олинган мўъжизалар ҳақида хабардор бўладилар.

60 гектардан иборат боғдан ўйин майдонлари, саҳро боғи, Қуръон мўъжизалари намойиш этиладиган зал, фавворалар, Умра бурчаги, очиқ осмон остидаги театр, пальмалар водийси ўрин олган.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар Қуръонда номи келган 54 та ўсимлик билан танишадилар.