Мақолалар

Юракни соғлом сақлашнинг осон йўли топилди

Чоп этилди Aprel 2, 2019 Юракни соғлом сақлашнинг осон йўли топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Юнонистондаги Афина Миллий Университетининг мутахассислари гуруҳи нонушта ва юрак соғлиги ўртасидаги боғлиқликни топди, дея хабар беради «Корреспондент».

Олимлар тадқиқот учун Юнонистоннинг Коринф шаҳрининг 40 дан 99 ёшгача бўлган икки мингдан ортиқ аҳолисини жалб қилди. Иштирокчилар ўзларининг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб, зарур таҳлиллардан ўтган.

Аниқланишича, мунтазам нонушта қилиш қон томирларида ёғ ажралиш хавфини камайтиради ва уларни янада мослашувчан қилади. Мунтазам равишда нонушта тановвул қилмайдиган одамларда артерияларнинг қаттиқлиги 15 фоизга ошади.

Шунингдек, юракнинг саломатлигига телевизор кўп кўриш ҳам салбий таъсир қилади. Ҳафтада 21 соатдан зиёдроқ телевизор кўриш қон босими ошишини 68 фоизга ва диабет ривожланишини 50 фоизга оширади.

Қайд этилишича, уй ишларига минимал равишда ҳам энергия ажратиш ҳам саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.

Фото: Claudia Gaiotto