Ўзбекистон янгиликлари

Элчининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини оммалаштиришдаги ҳиссаси эътироф этилди

Чоп этилди Aprel 2, 2019 Элчининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини оммалаштиришдаги ҳиссаси эътироф этилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сиддиқовнинг Ўзбекистонга зиёрат туризмини оммалаштиришдаги ҳиссаси қайд этилди ва унга «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар маълум қилади.

Мукофот элчининг Покистон – Ўзбекистон муносабатларини сезиларли равишда фаоллаштиргани, биринчи навбатда икки томонлама товар айланмасини 170 фоизга оширишга ҳисса қўшгани учун тақдим этилди. Шунингдек, элчининг Покистон учун янги туристик йўналиш – Ўзбекистонга зиёрат туризмининг оммалаштирилиш борасидаги тарғиботлари алоҳида эътироф этилди.

Ушбу тадбир «Diplomatic Insight Group» нашри, «Покистон тинчлик ва дипломати институти» ҳамда «Покистон-ШҲТ дўстлик форуми» ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати