Дунё янгиликлари

Шишадан масжид қурилди

Чоп этилди Aprel 2, 2019 Шишадан масжид қурилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ҳиндистоннинг Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида шишадан қурилган масжид пайдо бўлди, деб хабар бермоқда islamisemya.com.
«Ушбу масжид барча динларнинг бирлиги рамзи ҳисобланади», — дейди Ҳиндистон миллий озчилик ишлари бўйича Иттифоқ давлат вазири Винсент H. Пала.
Вазир Мадина масжиди деб номланган ва Ҳиндистондаги фақат шишадан қурилган тўрт қаватли илк масжиднинг ўзига хослиги ва алоҳида маънавий муҳитини таъкидлади.
Тунги вақтда сунъий қўшимча ёритиш воситалари сабабли масжид ўзгача тарзда чарақлаб туради. Бир неча минг намозхонларга мўлжалланган масжидда аёллар учун алоҳида хоналар кўзда тутилган.
Шунингдек, масжидда бўлажак имом-хатибларни етиштириб чиқарадиган диншунослик институти фаолият юритади. Мадина масжиди ислом фанлари ва дунё динлари ҳақидаги адабиётлардан иборат кутубхона мавжуд. Бу ерда истовчиларга Ислом дини ҳақида маърузалар ва дарслар берилади, бунинг учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
Шуни таъкидлаш лозимки, 1,1 млрд. аҳолиси бўлган Ҳиндистонда 160 млн. мусулмон истиқомат қилади. Мусулмон аҳоли ҳисоби бўйича Ҳиндистон дунёда Индонезия ва Покистондан кейин учинчи ўринда туради.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати