Мақолалар

Осмоннинг ҳам дарвозаси бор

Чоп этилди Aprel 3, 2019 Осмоннинг ҳам дарвозаси борda fikr bildirishni o'chirish

“Борди-ю, уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, “шаксиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган қавмдирмиз”, – деган бўлур эдилар (Ҳижр сурасининг 14-15-оятлари).

Араб Амирликларида яшовчи олим, профессор Аднан Шариф инсоният тарихидаги биринчи фазогир ҳақида мақола эълон қилди. Ҳижр сурасининг 14-15-оятларини келтириб олим ёзадики, 1961 йил мусулмон бўлмаган фазогир Юрий Гагарин фазога кўтарилганда иллюминатордан боқиб, Ер сайёрасини кўрганда ҳайратланиб бундай деган эди: “Мен нимани кўряпман? Мен туш кўряпманми ёки кўзларим боғланиб қолдими?” Маълум бўлишича, бу гаплар Парвозни бошқариш марказида ёзиб олинган экан. Бу ҳақда Ғарб оммавий ахборот воситаларида кўп ва хўб ёзган. Аммо собиқ шўро давлатида бу хабар кенг ёйилмаган…

Профессор Шариф Гагариннинг шу сўзлари ёзиб олинган боис айнан ўша сўзларни иқтибос қилиб келтиради. У Қуръони карим, фазо ва астронавтика билан шуғуллунадиган йирик олим.

Ана энди 1400 йил бурун нозил қилинган муқаддас Қуръони каримга эътибор қилинг. Ҳижр сурасида (Улар) унга (Қуръонга) имон келтирмайдилар. Ҳолбуки, аввалгиларнинг йўллари (тажрибадан) ўтган эди (13-оят). Аниқликни кўряпсизми? 1961 ймл коммунистлар даври эди. Бу лойиҳа устида ишлаган кўплаб олимлар ва фазогирлар, гарчанд, инқилобдан олдин черков ва масжидлар, илоҳиётшунос олимлар бўлган эса-да, мусулмон эмас эди. Демак, 1400 йил бурун фазога ким кўтарилиши аниқ бўлган – Америка ёки Россия.

Оятнинг маъноси қуйидагича давом этади. “Борди-ю, уларга (атеист коммунистлар) осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, (улар): “шаксиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган қавмдирмиз”, – деган бўлур эдилар”. Қуръони каримда келган иборани Гагарин русчада “Мен нимани кўряпман. Туш кўряпманми ёки кўзларим боғланиб қолдими”, дея ифода этмоқда.

 Буюк Яратувчи бу ҳодиса қачон ва қаерда юз беришини тақдир қилган, Шу боисдан бунинг ҳаммаси Ўзига аён эди.  Биз бу ҳақда сўз юритаётганимизнинг сабаби ана шу исбот-далил Исломнинг ҳақиқат дини эканини ва Қуръони карим – Раббимизнинг каломи эканини тасдиқлайди…

Ушбу воқеа икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони фазогир-учувчи Поповичга сўзлаб берилганида у бундай деган эди: “Ана шу тарихдан мени энг қизиқтиргани қайси, биласизми? Парвардигорнинг: “Уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсак…” деганидир. Бу каломнинг мени қизиқтириб қўйган жиҳати, олимлар ўша осмон дарвозасини топиш учун жуда ҳам кўп ҳисоб-китоб ишларини олиб борган”.  Бир қарашда осмон очиққа, сиз истаган томонингиздан фазога кўтарилиб кетаверишингиз мумкинга ўхшайди. Аммо космик корабллар битта дарвозадан учиб чиқади ва битта дарвоздан қайтиб тушади. Лаҳзасига 11 км. тезликда учадиган корабл бошқа жойга бориб урилиб ёниб кетмаслиги ёки тепадан нотўғри келгани оқибатида қайтариб фазовий бўшлиқ қаърига улоқтириб юборилмаслиги учун юзлаб ҳисоб-китоб ишлари олиб борилган. Тарихда ана шу ҳодисанинг иккиси ҳам юз берган.

Бундан ташқари, Ториқ сурасининг 11-оятида “Қасамёд этаман ёмғирли осмон билан” дейилади. Биз бугун, XXI асрга келибгина ушбу оятнинг мазмунини идрок этяпмиз. Уяли алоқалардан, эҳтимол,  қанчадир сигнал кўтарилади ва қайтиб келади. Альфа-, бета-, гамма-нурланишлари билан ҳам худди шундай ҳодиса юз беради – улар бизнинг сайёрамизга тушмасдан фазога қайтиб кетади. Демак, осмон ўзига қайтариб олиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам дарвозага тўғри йўналмасдан қайтган космик корабл орқага қайтариб улоқтирилади ва ёниб кетади. Бундан муваффақиятли парвоз этиш ва эсон-омон қайтиб келиш учун ҳисобни аниқ олиш кераклиги аён бўлади.

Ана шу аниқлик Қуръони каримда аниқ ёзиб қўйилган! Агар бизни ҳар доим ҳайратга солиб келган фазога, юлдузларга, юлдузли осмонга оид оятларни ўқиб-ўрганиб, уларнинг маъноси ҳақида жиддий фикр юритилса, ўша ҳисобларни топса бўлади.

Ана шу ажойибу ғаройиботларга тўла оламни яратган Буюк Раббимизнинг донишмандлиги қошида ҳайратга тушамиз. Аллоҳ таоло ана шу мўъжизаларни Ўзининг ижоди – инсоннинг севинчи учун яратган.

Бутун олам биз учун яралган…

Дамин ЖУМАҚУЛ  тайёрлади.