Дунё янгиликлари

Рамазон кунлари Сингапур ва Индонезияда “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд” фильми намойиш этилади

Чоп этилди Aprel 3, 2019 Рамазон кунлари Сингапур ва Индонезияда “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд” фильми намойиш этиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Сингапурнинг “BOMANBRIDGE” ва Индонезиянинг “MNC Media” компаниялари кинобозорга олиб борилган “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази”, “Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Қадимий Бухоро” каби ҳужжатли фильмларга катта қизиқиш билдириб, ушбу фильмларни жанубий-шарқий Осиёдаги мусулмон аҳолига эга мамлакатлар телеканалларида Рамазон ойи туҳфаси сифатида кенг намойиш этиш учун харид қилиш мақсадида тижорат таклифлари билан чиққан.

Ҳозирда “BOMANBRIDGE”, “MNC Media” компаниялари билан шартномалар имзоланган бўлиб, рамазон ойида фильмларнинг намойиши кутилмоқда.

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Республика кинопрокат маркази” раҳбари Маъруф Мухторов маълумот берди.