Дунё янгиликлари

Мисрда талабалар ўртасида ўтказилган Қуръони карим мусобақаси ғолиблари аниқланди

Чоп этилди Aprel 3, 2019 Мисрда талабалар ўртасида ўтказилган Қуръони карим мусобақаси ғолиблари аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг апрель ойи бошида Мисрда олий таълим муассасалари талабали ўртасида ўтказилган Қуръони карим мусобақаси ўз якунига етди. Ушбу мусобақада 135 нафар мисрлик талаба тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Қизил денгиз вилоятидаги Сафага шаҳрида ўтказилди. Бу ҳақда Sabaq news сайти хабар берди.

«Ватан истиқболи» партияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада партия раҳбарияти ҳам иштирок этгани айтилган.

Мусобақада турли ёш доирасидаги талабалар ўзаро куч синашганлар. Мусобақа доирасида қориларнинг оналари ҳам тақдирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати