Мақолалар

Қондаги гемоглобин даражасини оширадиган ўсимлик қайси?

Чоп этилди Aprel 5, 2019 Қондаги гемоглобин даражасини оширадиган ўсимлик қайси?da fikr bildirishni o'chirish

Қичитқи ўтнинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўп гапиришади. Масалан, швейцариялик олимларнинг айтишича, ушбу ўсимликдан тайёрланган шарбат кўплаб касалликларга даво экан.

Шу бўйича ўтказилган тадқиқотга кўра, бундай ичимлик организмни токсинлар(заҳарли моддалар)дан тозалаш ва қонда гемоглабин даражасини оширишга ижобий таъсир ўтказиши аниқланди. Шарбат организмда модда алмашинувини фаоллаштириш хусусиятига эга, бунинг натижасида қон тозаланиб, тўйинади, шлакларни чиқариб юборади, барча тана аъзолари ва тизимлар яхши ишлайди.

Бундан ташқари, қичитқи ўт шарбати қишдаги силла қуриши, витамин етишмовчилиги, камқонлик, теридаги юқумли бўлмаган тошмалар, шунингдек, мигрендан фориғ бўлишга ёрдам беради. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ҳар куни мана шундай шарбат билан даволаниш суякларни мустаҳкамлаш, жигар, сийдик пуфаги, нафас йўлларини тозалаш, асаб тизимини тинчлантиришда жуда фойдалидир.

Мазкур маҳсулот модда алмашинув жараёнларини тезлаштирган ҳолда, атеросклероз, бод, подагра, қандли диабет пайтидаги ҳолатни яхшилайди.