Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилмоқда

Чоп этилди Dekabr 15, 2018 No Comments

Саҳобалар ичида энг зеҳни ўткири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунлардан бирида бозорга бордим.Одамларнинг мол-дунё билан овора эканликларини кўриб: “Сизлар бу ерда савдо-сотиқ билан бандсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилаётганидан хабарингиз йўқми?” дедим. Савдогарлар қўлларидаги молларини ташлаб: “Йўқ, қаерда?” деб ҳовлиқиб сўрадилар.

“Фалон масжидда”, деб жавоб бердим. Шунда шошиб масжид томон югуриб кетишди.

Аммо бироздан сўнг: “Нега бизни алдадингиз? Масжидда ҳеч қандай мерос тарқатилмаяпти-ку?” дейишди.

Мен: “Қандай қилиб? Ахир масжидда кимларни кўрдингиз?” деб сўрадим.

Улар: “Қуръон ўқувчи қориларни ва ҳадис ўрганиш билан машғул олимларни”, дейишди.

“Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларидир”, деб жавоб бердим.

 “Ўзимдан сўнг сизларга икки нарсани қолдирдим, агар уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадиси”, деган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan