Дунё янгиликлари

Бишкекда янги масжид очилди

Чоп этилди Aprel 4, 2019 Бишкекда янги масжид очилдиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун, Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳринингг 7-миттитуманида янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат бош муфтийси Мақсат Тўқтомушев ва Республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иштирок этдилар.

Азон интернет нашрининг маълум қилишича, мазкур масжид учун ер майдони ва керакли маблағни Алмазбек Атамбаев ажратган. У масжид қурилишида дўстлари ҳам моддий ёрдам кўрсатганини айтиб ўтган.

Масжид Қирғизистонда 2010 йилнинг 7 апрелида юз берган инқилобда ҳалок бўлганлар шарафига “7 апрель шаҳидлари” деб номланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати