Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси мамлакатимиз олий ўқув юртларига китоблар ҳадя қилди

Чоп этилди Aprel 5, 2019 Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси мамлакатимиз олий ўқув юртларига китоблар ҳадя қилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли китобхонлигини оширишга йўналтирилган ташаббуси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кутубхонаси фондидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига сиёсат, ҳуқуқ, адабиёт ва хорижий тиллар соҳалларига бағишланган 100 дан ортиқ китоб ҳадя қилинди.

Шу билан бирга, элчихона томонидан мамлакатимизнинг нашриёт уйларидан олиб келинган адабиётлар Лувр музейи, Франция миллий кутубхонаси ҳамда Шарқ тиллари ва цивилизацияси миллий институти кутубхонасига топширилишида амалий ёрдам кўрсатилган.